Жабрланувчининг онаси Darakchi.uz’га мурожаат қилиб, фарзанди оғир калтакланганини, аммо воқеа юзасидан ҳеч ким аниқ жавоб бермаётганини айтмоқда.
Аёлнинг сўзларига кўра, ўғли қандай шароитда йиқилиб, шикастлангани ҳақида бирор мулозим тушунтириш бермаган.
У ҳолатни қонуний тартибда ўрганиш ва расмий жавоб берилишини сўраяпти. Ҳозирча масъуллардан изоҳ йўқ.