АсосийЖамият

Тошкент вилоятидаги оммавий заҳарланган болалар соғайди — Санэпидқўмита

Шифохонага ётқизилган болаларнинг асосий қисми тўлиқ соғайиб, оилалари бағрига қайтган.

'Тошкент вилоятидаги оммавий заҳарланган болалар соғайди — Санэпидқўмита'ning rasmi

2025 йил 24 сентябрда Тошкент вилоятининг бир неча туманидаги давлат боғчаларда икки мингга яқин бола оммавий заҳарланганди. 30 сентябрь соат 14:00 ҳолатига кўра, шифохонага ётқизилган болаларнинг асосий қисми тўлиқ соғайиб, оилалари бағрига қайтган. Бу ҳақда Санэпидқўмита раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

“Ҳозирги вақтда фақат уч нафар тарбияланувчи шифокорлар назоратида қолмоқда. Улар асосий ҳолатдан тўлиқ соғайган бўлиб, даволаш жараёнида уларда олдиндан мавжуд касалликлар аниқлангани сабабли, қўшимча тиббий кузатув остида қолдирилган. Бу болаларнинг ҳам аҳволи барқарор ва яқин кунларда уйларига жавоб берилади”, деган қўмита масъули.

Шу билан бирга, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳам ҳолат юзасидан баёнот берди. Вазирлик даволаш жараёнлари шифокорлар назоратида самарали ташкил этилгани ва болалар ўз оилалари бағрига қайтганини билдирган.

“2 октябрдан бошлаб барча мактабгача таълим муассасалари ўз фаолиятини одатий иш режимида давом эттиради. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, айрим боғчаларимизда умумий овқатланиш хизматлари хусусий корхоналар томонидан аутсорсинг тизими орқали йўлга қўйилган. Шартномаларда санитария талаблари ва меъёрларига қатъий риоя қилиш белгиланган. Шу билан бирга, Вазирлик ўз масъулиятини чуқур ҳис қилади ва назорат механизмларини янада кучайтиради”, дейилади манбада.

Вазирлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда воқеа тафсилотлари ҳар томонлама ўрганилаётганини қайд этган. Камчиликлар аниқланса, тегишли шартномалар қайта кўриб чиқилиши ёки бекор қилиниши маълум қилинган.

“Жойларда кўрсатилаётган аутсорсинг хизматлари сифати устидан назорат тизими янада кучайтирилади. Бу жараёнга ота-оналар, экспертлар ва журналистлардан иборат жамоатчилик комиссияси ҳам жалб этилиб, уларнинг хулосалари жамоатчиликка мунтазам етказиб борилади”, дейилади вазирлик баёнотида.

Бундан аввал Нурмат Отабеков жами 1 922 нафар бола, жумладан, беморлар билан мулоқотда бўлганлар ҳам тиббий кўрикдан ўтказилганини ма ълум қилганди. Улардан 959 нафарида клиник белгилар кузатилмагани сабабли уйларига жавоб берилган. Кейинги давр мобайнида яна 269 нафар бола соғайиб, уйига қайтарилган.

Тошкент вилоятининг бир қатор боғчаларида болалар заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан 7 киши қамоққа олинган. Уларнинг 2 нафари болалар заҳарланишига сабаб бўлган маҳсулот ишлаб чиқарувчилари бўлса, қолганлари аутсорсинг билан шуғулланган компания вакиллари.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наримон Умаров ушбу воқеа юзасидан бош прокурорга депутатлик сўрови жўнатганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорода 3 қаватли клиника ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 30.09.2025 22:09

    Бухорода 3 қаватли клиника ёниб кетди

    Воқеа жойига  6 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

    'Туман ва шаҳар ҳоким ўринбосарлари сони қисқартириладими?'ning rasmi

    Жамият 30.09.2025 21:15

    Туман ва шаҳар ҳоким ўринбосарлари сони қисқартириладими?

    2026 йил охирига қадар 32 та туман ва шаҳарда бошқарувнинг янги тартиби жорий этилади.

    'Тошкентдаги коллежда аёвсиз калтакланган ногирон йигит юзасидан расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

    Жамият 30.09.2025 18:32

    Тошкентдаги коллежда аёвсиз калтакланган ногирон йигит юзасидан расмий муносабат билдирилди

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги воқеа бўйича қўшимча маълумот жамоатчиликка тақдим этилишини айтди.

    'Тошкентдаги коллежда ногирон йигит аёвсиз калтакланди'ning rasmi

    Жамият 30.09.2025 16:36

    Тошкентдаги коллежда ногирон йигит аёвсиз калтакланди

    Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган касб-ҳунар коллежлардан бирида 18 ёшли, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган йигит калтакланди.

    'Ўзбекистонликлар кешбэк орқали қарийб 906 млрд қайтариб олди'ning rasmi

    Жамият 30.09.2025 15:56

    Ўзбекистонликлар кешбэк орқали қарийб 906 млрд қайтариб олди

    Пойтахт кешбэк тўланган миқдор бўйича етакчилик қилмоқда.

    'Ўзбекистон энг арзон интернетга эга давлатлар рўйхатидан ўрин олди'ning rasmi

    Жамият 30.09.2025 15:43

    Ўзбекистон энг арзон интернетга эга давлатлар рўйхатидан ўрин олди

    Мамлакатда уй интернетининг нархи ойига ўртача 11,7 долларни ташкил этади.