АсосийЖамият

Бухорода 3 қаватли клиника ёниб кетди

Воқеа жойига  6 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

'Бухорода 3 қаватли клиника ёниб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг Жондор туманида янги клиника ёнаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.

Билдирилишича, бугун, 30 сентябрь соат 19:17 да Жондор тумани “Шўробод” МФЙ Янгиҳаёт қишлоғида жойлашган, ҳозирда иш фаолиятида бўлмаган 3 қаватли бинода ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. Ҳодиса жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:20 да етиб бориб, ёнғин соат 19:30 да ўраб олинган ва соат 20:55 да ўчирилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмаган.

    Бошқа янгиликлар