АсосийЖамият

ЙПХ ходимларидан қочган ҳайдовчи “авария” содир қилди

Ушбу автомобилга МИБ томонидан 23 та жарима сабабли 10 марта қидирувга берилган бўлган.

'ЙПХ ходимларидан қочган ҳайдовчи “авария” содир қилди'ning rasmi

Қашқадарёда ЙПХ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, қочиб кетган ҳайдовчи “авария” содир қилди. Бу ҳақда Қашқадарё ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қарши шаҳрида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси инспекторлар тўхташ ишораси берганига қарамай ҳаракатни давом эттирган, натижада бошқа автомашина билан тўқнашган.

Шунингдек, ҳайдовчининг автомобилни бошқариш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги ва машинанинг олд ён ойналари туси рухсатномаларсиз ўзгартирилгани аниқланган. Ушбу автомобилга МИБ томонидан 23 та жарима сабабли 10 марта қидирувга берилган бўлган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистондаги мактабларда қанча ўқитувчи ишлайди?'ning rasmi

    Жамият 01.10.2025 19:30

    Ўзбекистондаги мактабларда қанча ўқитувчи ишлайди?

    Уларнинг сони 2015-2016 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 43,4 фоизга ошган.

    'Бандлик вазирлиги Air Samarkandдан ишчиларнинг маошини ундириш бўйича судга ариза киритди'ning rasmi

    Жамият 01.10.2025 18:24

    Бандлик вазирлиги Air Samarkandдан ишчиларнинг маошини ундириш бўйича судга ариза киритди

    Иш ҳақларини ундириш юзасидан судга жами 1,5 миллиард сўмлик даъво аризалари киритилган.

    'Ижтимоий ҳимоя агентлиги халқаро мукофотга сазовор бўлди'ning rasmi

    Жамият 01.10.2025 12:11

    Ижтимоий ҳимоя агентлиги халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Хўш, агентлик қайси мукофотга лойиқ деб топилди?

    'Президент устозларни касб байрами билан табриклади'ning rasmi

    Жамият 01.10.2025 08:22

    Президент устозларни касб байрами билан табриклади

    Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев таълим соҳаси вакилларига самимий тилаклар йўллади.

    'Бухорода 3 қаватли клиника ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 30.09.2025 22:09

    Бухорода 3 қаватли клиника ёниб кетди

    Воқеа жойига  6 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

    'Туман ва шаҳар ҳоким ўринбосарлари сони қисқартириладими?'ning rasmi

    Жамият 30.09.2025 21:15

    Туман ва шаҳар ҳоким ўринбосарлари сони қисқартириладими?

    2026 йил охирига қадар 32 та туман ва шаҳарда бошқарувнинг янги тартиби жорий этилади.