АсосийЖамият

Бугун ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади

Республика бўйлаб ўзгарувчан, аммо ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.

'Бугун ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 4 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-12, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Айрим жойларда шамолнинг тезлиги  чанг-тўзонлари билан бирга секундига  13-18 метргача кучайиши  мумкин.  Кечаси 2-7, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Айрим жойларда шамолнинг тезлиги  чанг-тўзонлари билан бирга секундига  13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 3-8, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.  

    Бошқа янгиликлар