АсосийЖамият

Тўртта вилоятда мансабдорлар пора билан қўлга тушди

Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Тошкентда бир гуруҳ мансабдорлар пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

'Тўртта вилоятда мансабдорлар пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Ўзбекистон халқаро арбитраж ва ҳакамлик судларини ривожлантириш жамоат фонди ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Наманган вилоят ҳакамлик суди судьяси Чуст туманида яшовчи шахсга мазкур туманнинг “Мустақиллик” МФЙдаги 6 сотих ер майдонида жойлашган, қурилиши тугалланмаган баҳсли нотурар бинога эгалик ҳуқуқини берувчи ҳал қилув қарорини чиқариб бериш эвазига 3200 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳакамлик суди судьяси ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган бошқа тезкор тадбирда эса Фарғона вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси Ўзбекистон туманидаги чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликнинг наслчилик тоифасига ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома расмийлаштириб берганлиги эвазига мазкур хўжаликнинг иш бошқарувчисидан 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 

Дастлабки суриштирув тадбирлари давомида бош мутахассис ушбу пул маблағини вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосарига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва мазкур мансабдор шахс 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланди. 

Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда, Пастдарғом туманида бухгалтерия хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари 2 нафар фуқарони ишончига кириб, уларни ўзи бухгалтерия ишини олиб бораётган корхоналарнинг гўёки ишчи ходими бўлганликлари ҳақида сохта маълумотлар киритиш орқали иш стажларини кўпайтириб, ҳар бирига 2,5 млн сўмдан пенсия тайинланишини “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази Пастдарғом туман бўлими ходими билан ҳал қилиб, нафақага чиқариб бериш эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилади. 

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда МЧЖ раҳбари келишилган пулдан 1900 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.  

Бу каби қонунбузилиши пойтахтимизда ҳам қайд этилиб, хусусан, Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасининг 2 нафар бўлим бошлиғи ўз хизмат мавқеиларидан фойдаланган ҳолда, қурилиш фирмаси томонидан Бўзсув канали ҳудудига тўкилган чиқинди тупроқлар учун 60 млн сўм миқдорида жарима қўлланилиши юзасидан далолатнома расмийлаштирмаслик ва келгусида раҳнамолик қилиш эвазига тамагирлик йўли билан 30 млн сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади ДХХ хабарида. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ангренда юк машинаси ва Matiz тўқнашиб, ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:48

    Ангренда юк машинаси ва Matiz тўқнашиб, ёнғин чиқди

    Тошкент вилояти ФВБ ҳодиса тафсилотларини очиқлади.

    'Жиззахда сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:58

    Жиззахда сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ аниқланди

    АЁҚШда сотилаётган АИ-92 бензин лабораторияда текширилганда давлат стандарт талабларига мос келмаган.

    'Бугун ҳаво бироз совийди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:35

    Бугун ҳаво бироз совийди

    5 октябрь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Ўзбекистонда икки кун кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 22:04

    Ўзбекистонда икки кун кучли магнит бўрони бўлиши кутилмоқда

    Мутахассислар аҳолини эрталаб ва кундузги вақтда қўшимча эҳтиёткорликка чақирмоқда.

    'Самарқандда Tracker-2 пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 19:51

    Самарқандда Tracker-2 пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди

    Вилоят расмийлари ҳолат юзасидан маълумот беришди. Унга кўра...

    'Ўзбекистонда сентябрь ойида қарийб 81 млрд сўмлик "свет" ва газ талон-торож қилинди'ning rasmi

    Жамият 04.10.2025 17:40

    Ўзбекистонда сентябрь ойида қарийб 81 млрд сўмлик "свет" ва газ талон-торож қилинди

    Қоидабузар истеъмолчиларга чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.