7 октябрь куни Ой перигей нуқтасига яқинлашиб, Ерга энг яқин масофада жойлашади. Бу астрономик ҳодиса туфайли осмондаги Ой одатдагидан каттароқ ва ёрқинроқ кўринади.
ТАСС хабарига кўра, эртага Ой билан Ер орасидаги масофа 360 минг километрдан ҳам қисқаради, бу эса Ой Ердан энг узоқ бўладиган масофадан (406 минг км) 14 фоиз яқинроқ деганидир. Одатда, Ер билан Ой орасидаги ўртача масофа 384,4 минг километрни ташкил қилади.
Астрономларнинг таъкидлашича, бу ҳолатда Ой одатдагидан каттароқ ва ёрқинроқ кўринади, аммо бу тўлиқ Суперой эмас.
Октябрь ойида кузатиладиган бошқа муҳим осмон ҳодисалари:
8 октябрь — Ой бироз узоқлашади,
13 октябрь — Ой Юпитер ёнида кўринади,
19 октябрь тонгида — Ой Зуҳро (Венера) яқинида бўлади,
23 октябрь — Ой Ерга энг узоқ нуқтага (406 минг км) етади.
Осмон ҳодисаларини кузатиш учун об-ҳаво шароитлари қулай бўлса, тунги осмон гўзал манзара тақдим этиши кутилмоқда.