АсосийЖамият

Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга нега борди?

Президент Администрацияси раҳбари Нукусда ўтказилаётган тиббий ташаббусларда иштирок этди ва маҳаллий аҳоли саломатлиги ҳолати билан танишди.

'Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга нега борди?'ning rasmi

Саида Мирзиёева Telegram-kanali орқали маълум қилишича, у Қорақалпоғистондаги умуммиллий “Саломатлик марафони” доирасида ташкил этилган чора-тадбирларда иштирок этди. Марафон доирасида Нукус шаҳридаги 12 та оилавий поликлиника ҳамда 3 та жамоат масканларида аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилмоқда. Шу билан бирга, беморларни йўналтириш ва рақамлаштириш тизими жорий этилган.

“AI TOP-3 CDSS, MuxlisaMED AI, AI Mammo каби сунъий интеллект ечимлари орқали тиббий хизмат янада самарали ва тезкор бўлмоқда”, — дея таъкидлади Мирзиёева.

Маълумотларга кўра, тўрт кун ичида 12 мингга яқин фуқаро кўрикдан ўтган, улардан 1 700 нафари чуқур текширувга жалб қилинган ва 116 киши даволанишга йўналтирилган.

Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон тиббиёт институти болалар жарроҳлиги бўлимида кичик беморлар билан учрашиб, уларнинг жасоратидан катта таассурот олганини билдирган. Шунингдек, ҳудудда “Оилавий саломатлик мактаби” ва “Саломатлик волонтёрлари” каби янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

“Миллат саломатлиги – бу барчамиз елкама-елка босиб ўтадиган умумий йўлимиз ва масъулиятимиздир”, — деб ёзади Мирзиёева.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда қирқ мингдан ортиқ фуқаро бир марталик нафақа олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:37

    Ўзбекистонда қирқ мингдан ортиқ фуқаро бир марталик нафақа олди

    Фуқароларга 47,9 миллиард сўм миқдорида пул маблағи тўланган.

    'Ўқувчиларнинг пешонасига “2” қўйган ўқитувчи жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:17

    'Метрода туғилган чақалоққа бутун умр бепул метродан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи карта берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:27

    Метрода туғилган чақалоққа бутун умр бепул метродан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи карта берилди

    Чақалоқ кеча, 6 октябрь куни Ғафур Ғулом метро бекатида дунёга келган.

    'O‘FA терма жамоа аъзоларига BYD совға қилганлиги учун 340 минг АҚШ доллари жарима тўлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:16

    O‘FA терма жамоа аъзоларига BYD совға қилганлиги учун 340 минг АҚШ доллари жарима тўлайди

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси Қатар билан ўйиндан сўнг майдонга автомобиль олиб чиқиб, AFC қоидаларини бузди.

    'Сенат Фарғонадаги мактаб директори билан боғлиқ ҳолатни назоратга олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:00

    Сенат Фарғонадаги мактаб директори билан боғлиқ ҳолатни назоратга олди

    Жамиятдаги бундай ҳолатлар давлат идораларига бўлган ишончга путур етказмаслиги учун парламент назоратининг аҳамияти катта экани қайд этилмоқда.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 00:16

    Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

    Республикада ҳарорат кечагидан бироз иссиқроқ бўлади.