АсосийЖамият

9 миллиард сўмлик давлат харидларида қонунбузарлик аниқланди

Рақобат қўмитаси бир неча ҳудудда қонунга зид харидлар бўйича материалларни судга топширди.

'9 миллиард сўмлик давлат харидларида қонунбузарлик аниқланди'ning rasmi

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўтказилган текширувлар натижасида 9,1 миллиард сўмдан ортиқ давлат харидларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Қашқадарё, Навоий, Наманган, Жиззах, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тендер жараёнларида қонунбузарликлар қайд этилган.

Қўмита маълумотича, бу ҳолатлар кичик миқдордаги алоҳида харидларга тааллуқли бўлиб, улар умумий ҳисобда катта суммага етган.

Аниқланган қонунбузарликлар юзасидан тегишли мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш мақсадида материаллар суд органларига юборилган.

    Бошқа янгиликлар