АсосийБУ ҚИЗИҚ

Синоптиклар 21 июнь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.

'Синоптиклар 21 июнь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди'ning rasmi

Тошкент шаҳри ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-23 даража, кундузи 32-34 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 31-36 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23даража, кундузи 31-36 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақт-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар