АсосийЖамият

Қорақалпоғистоннинг “Балиқ қарма” таоми энди расмий ҳимояда

Миллий таом географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

'Қорақалпоғистоннинг “Балиқ қарма” таоми энди расмий ҳимояда'ning rasmi

Қорақалпоғистонга хос машҳур таом — “Балиқ қарма” энди расмий равишда географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатига олинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Эндиликда бу ном ва унинг анъанавий тайёрлаш технологияси ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланади, сифати кафолатланади ва Қорақалпоғистоннинг гастробренди сифатида тарғиб этилади.

Мазкур таом Оролбўйи ҳудудларига хос балиқчилик анъаналари асосида шаклланган. “Балиқ қарма” таркибида пиширилган балиқ, шўрва, майда туғралган сабзавотлар ва 1×1 дан 2×2 см гача бўлган қуритилган хамир бўлаклари мавжуд. Шўрванинг устки ёғи майда тўғралган пиёзга қуйилади — бу таомга ўзига хос таъм ва ҳид беради.

Маълумот учун, географик кўрсаткич — маҳсулотнинг айнан маълум ҳудудга хослиги, сифати ва машҳурлиги ўша жойнинг табиий, тарихий ёки инсон омиллари билан боғлиқлигини ифода этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Самарканд нони”, “Ғиждувон шашлиги”, “Хоразм тухумбарагиси” ва бошқа бир қатор таом ва буюмлар ҳам географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда цех ёниб кетдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:59

    Тошкентда цех ёниб кетдими?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий изоҳ берилди.

    'Педофилларга нисбатан қатъий жазо зарур'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:28

    Педофилларга нисбатан қатъий жазо зарур

    Боланинг ҳаёти билан ўйнаш мумкин эмас. Бу фақат жиноят эмас — инсонийликка қарши қўзғолон.

    'Сурхондарёда Cobalt ва Nexia тўқнашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:35

    Сурхондарёда Cobalt ва Nexia тўқнашди

    Ҳодиса ортидан бир киши ҳалок бўлган.

    'Ўзбекистонда 9 ойда қанча оила ажрашгани айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:06

    Ўзбекистонда 9 ойда қанча оила ажрашгани айтилди

    Ажримлар сони 50 мингдан ошиқ суд жараёни билан кўриб чиқилган.

    'Тошкентда Matiz ва Dongfeng тўқнашди'ning rasmi

    Жамият 19.10.2025 19:01

    Тошкентда Matiz ва Dongfeng тўқнашди

    Иккала автомобиль чорраҳага бир вақтда кириб келган ва кесишмада қаттиқ тўқнашган.

    'Вазир ёш болани қутқарган талабани тақдирлади'ning rasmi

    Жамият 19.10.2025 17:51

    Вазир ёш болани қутқарган талабани тақдирлади

    Талаба ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланди.