АсосийЖамият

Тошкентда ошхона ёниб кетди

Ёнғиннинг сабаблари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда ошхона ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 22 октябрь куни эрталаб соат 05:25 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Қурувчилар даҳасида жойлашган тез овқат тайёрлаш шохобчасида ёнғин содир бўлгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар берилган.

Шаҳар ФВБнинг ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига 5 дақиқа ичида — 05:30 да етиб борган. Ёнғин атиги уч дақиқада — 05:33 да қуршаб олиниб, 05:37 да тўлиқ ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида шохобчанинг томи ва ички қисми зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ёнғиннинг сабаблари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар