1

Актриса Памела Андерсон ўзига хос совға эгасига айланди

ДУНЁ 17.12.2016, 12:56
Актриса Памела Андерсон ўзига хос совға эгасига айланди

Россия президентининг табиатни асраш масалалари бўйича махсус вакили Сергей Иванов америкалик актриса Памела Андерсонга ўзига хос совға ҳадя этди, деб хабар берди,  “Тvzvezda.ru” нашри. 

Сўнгги пайтларда Голливуд юлдузи Памелла Андерсон  ҳайвонларни  ҳимоя қилиш бўйича фаол ҳаракат қилаётгани туфайли, россиялик сиёсатчи унга Узоқ Шарқ леопарди тасвирланган тақвимни совға қилди.

Бу совғани Андерсон Ҳайвонларни ҳимоя қилиш халқаро жамғармаси раҳбари Аззедин Даунс билан учрашганда қабул қилиб олди. Бу унинг Ивановдан олган илк совғаси эмас. Памела Андерсон 2015 йилда Россияга қилган ташрифи вақтида Иванов унга 4 ёшли урғочи, Узоқ Шарқ леопардини боқиш  ҳуқуқини берувчи сертификат топширган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1