АсосийЖамият

Андижонда фуқаро ижтимоий ходимни чойнак билан урди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, етказилган жароҳатнинг оғирлик даражаси аниқланмоқда.

'Андижонда фуқаро ижтимоий ходимни чойнак билан урди'ning rasmi

Андижон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида ижтимоий ходимга нисбатан жисмоний зўравонлик содир этилди. Бу ҳақида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 1 ноябрь куни юз берган. Унда 1988 йилда туғилган, олий маълумотли, 4 нафар фарзанд онаси, 2024 йил июндан буён "Инсон" марказида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ижтимоий ходим сифатида фаолият юритаётган М.Д. жабрланган.

Можаро содир бўлишига маҳалла фуқаролари — 1985 йилда туғилган Й.Г. ҳамда 1991 йилда туғилган Й.Д. нинг электр энергия учун бериладиган бир марталик 1 млн сўмлик компенсация пули банк томонидан қарз эвазига ушлаб қолингани сабаб бўлган.

Жанжал вақтида ушбу фуқаролардан бири қўлдаги сопол чойнак билан ижтимоий ходимга зарба бериб, юзи ва қўлига тан жароҳати етказган.

Ижтимоий ходим Д.М. томонидан 102 рақамига мурожаат қилинган ва ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, етказилган жароҳат оғирлик даражаси аниқланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 3 ноябрдан иссиқлик таъминоти ёқилади'ning rasmi

    Жамият 01.11.2025 18:49

    Тошкентда 3 ноябрдан иссиқлик таъминоти ёқилади

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

    'Тошкент вилоятида ибодатхона ва қадимий совутлар топилди'ning rasmi

    Жамият 01.11.2025 17:41

    Тошкент вилоятида ибодатхона ва қадимий совутлар топилди

    Археологларнинг фикрига кўра, зирҳ парчалари ибодатхонага маросим совғаси сифатида олиб келинган бўлиши мумкин.

    'Бекободда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган цех аниқланди'ning rasmi

    Жамият 01.11.2025 15:47

    'Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида ҳоким ўзгарди'ning rasmi

    Жамият 01.11.2025 14:30

    Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида ҳоким ўзгарди

    Ўзбекистоннинг бир қатор туман ва шаҳарларига янги ҳокимлар тайинланди.