АсосийЖамият

Қашқадарёда тўйда 14 та катта қозонда овқат тайёрлатган эркак жаримага тортилди

Чироқчи туманида тўй ўтказиш тартибини бузган 31 ёшли эркак суд томонидан маъмурий жавобгарликка тортилди.

'Қашқадарёда тўйда 14 та катта қозонда овқат тайёрлатган эркак жаримага тортилди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти суди маълумотига кўра, 13 октябрь куни “Буронжуз” маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони С.Қ. ўз хонадонида тўй ўтказган ва унда 14 та катта қозонда овқат тайёрлатган.

Бу амалдаги талабларга зид ҳисобланади.

Эркак судда айбини тўлиқ тан олган ва пушаймонлигини билдирган. Суд қарорига кўра, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192–1-моддасига асосан 4 миллион 120 минг сўм миқдорида жарима тўлайди.

    Бошқа янгиликлар