АсосийЖамият

Наркожиноятлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилади

Президент бу борадаги фармонни имзолади.

'Наркожиноятлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилади'ning rasmi

Президент фармонига мувофиқ, эндиликда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар учун жазо чоралари анча оғирлаштирилади.

- 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш — наркобизнесни уюшган гуруҳ таркибида ёки интернет орқали амалга ошириш, нарколаборатория ташкил этиш ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатларига нисбатан қўлланилади.

- Жамоат жойларида гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун — 15 суткагача маъмурий қамоқ белгиланади.

- Қўшалоқ оғирлаштирилган жавобгарлик — кўп миқдорда наркотик тайёрлаш, сақлаш, олиб ўтиш ёки контрабанда қилиш ҳолатларига татбиқ этилади.

- Вояга етмаганларни ҳимоя қилиш мақсадида:

— уларни жалб этган ёки таълим муассасалари ҳудудида наркотик тарқатган шахслар учун жазо икки баравар оғирлаштирилади;

— болаларга наркотик истеъмол қилишни ўргатганлар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

- Айрим ҳолатларда наркожиноят содир этган шахслар муддатидан олдин шартли озод этилмайди.

Мазкур чоралар мамлакатда наркоманияга қарши курашни кучайтириш, аҳолини, айниқса ёшларни, соғлом ва хавфсиз муҳитда тарбиялашга қаратилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2026 йилдан чиқинди хизматлари учун фақат кўрсатилган хизмат асосида тўлов амалга оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:29

    2026 йилдан чиқинди хизматлари учун фақат кўрсатилган хизмат асосида тўлов амалга оширилади

    Мазкур тартибга кўра, эндиликда санитар тозалаш соҳасида истеъмолчилардан фақатгина кўрсатилган хизматлар учун тўлов ҳисобланади.

    'Тошкент вилоятида фуқароларни алдаб, 1 млрд 32 млн сўм пулини ўзлаштирган шахслар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:41

    Тошкент вилоятида фуқароларни алдаб, 1 млрд 32 млн сўм пулини ўзлаштирган шахслар қўлга тушди

    Улар одамларга ажратилган кредит маблағларини нақдлаштириб беришни ваъда қилиб, 600 нафар фуқарони чув туширган.

    'Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:29

    Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

    Тошкент шаҳар ФВБ ёнғин тафсилотларини очиқлади.

    'Тошкентда кўп қаватли уйда 2,5 млрд сўмлик "свет" ноқонуний ишлатилгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:12

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:48

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    Ўзгидромет 9 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Тошкентда қиш мавсумида 24 соат ишловчи штаб ташкил этилди'ning rasmi

    Жамият 08.11.2025 22:26

    Тошкентда қиш мавсумида 24 соат ишловчи штаб ташкил этилди

    Ушбу ишчи гуруҳ иссиқлик, газ, сув ва "свет"да узилишлар юзага келганда аҳоли мурожаатлари бўйича чоралар кўради.