АсосийЖамият

Энди вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан яхшилаш, аҳолига хизмат сифатини ошириш бўйича янги топшириқлар берди.

'Энди вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади'ning rasmi

Давлат раҳбари эндиликда вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллаларда ўтказилишини маълум қилди.

“Шунда халқ билан мулоқот пайдо бўлади, одамлар рози бўлади, тиббиёт тизимига холис баҳони ўзи беради. Ҳар бир раҳбар ўзини беморнинг ўрнига қўйиб, поликлиникада бир кунда қанча вақт сарфланишини ўзи кўрсин. Шунда ҳақиқий муаммоларни ҳис қилади”, — деди Президент.

Шунингдек, туман ва вилоят бош шифокорлари республика марказлари билан тўғридан-тўғри ишлайдиган интеграциялашган тизим жорий этилиши қайд этилди. Улар ҳудуддаги касалликлар ҳолати ва динамикасига қараб, марказларга даволаш ва профилактика бўйича буюртмалар беради.

2026 йилдан раҳбарлик лавозимларини тайинлашда янги тизим жорий қилинади —

“Энди барча тиббиёт муассасаларида раҳбар ва бош шифокор лавозимлари ажратилади. Раҳбарлар менежерлик кўникмаларига эга, тадбиркорлик тажрибаси бўлган инсонлар орасидан танланади.”

Президент, шунингдек, рағбатлантириш тизими янгиланишини ҳам эълон қилди. Касалликларнинг олдини олиш, даволашни яхшилаш, рақамлаштиришни тўлиқ якунлаган энг илғор туман ва вилоят соғлиқни сақлаш раҳбарларига:

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими” унвони;

орден ва медаллар;

30 миллион сўм пул мукофоти;

раҳбарлик қилаётган муассаса инфратузилмасини яхшилаш учун 500 миллион сўм маблағ ажратилади.

Бундан ташқари, ҳар бир вилоятдан энг яхши икки нафар раҳбар АҚШ, Германия, Буюк Британия, Корея ва Туркия каби илғор давлатларда менежерлик курсларига юборилади.

    Бошқа янгиликлар