АсосийЖамият

Самарқанд ва Қашқадарёда ерни ноқонуний сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

'Самарқанд ва Қашқадарёда ерни ноқонуний сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ер майдонларини пул эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахслар фош этилди.

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги фермер хўжалиги раҳбари 3 гектар ерни иссиқхона ташкил этмоқчи бўлган фуқарога расмийлаштириб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилган. У олдиндан 20 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қашқадарё вилоятида эса икки нафар шахс давлат захирасидан 8 сотих ерни “мансабдор танишлари орқали” олиб беришни ваъда қилиб, 180 миллион сўм талаб қилган. Улар олдиндан 10 минг доллар олган пайтда қўлга олинган.

Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Расмий идоралар фуқароларни ер майдонларини қонунга зид равишда сотиб олиш ёки сотиш ҳолатларидан тийилишга чақирмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиноятда айбланган Сирдарё ҳокимига янги лавозим берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:34

    Жиноятда айбланган Сирдарё ҳокимига янги лавозим берилди

    Аввалроқ, у мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбли деб топилган.

    'Шавкат Мирзиёев Касаба уюшмалари фаоллари ва аъзоларига табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият 10.11.2025 21:20

    'Малида блогер жиҳодчилар томонидан қатл этилди'ning rasmi

    Жамият 10.11.2025 17:13

    Малида блогер жиҳодчилар томонидан қатл этилди

    Маълумотларга кўра, ҳодиса Тонка шаҳрида содир бўлган.

    'Энди вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади'ning rasmi

    Жамият 10.11.2025 14:52

    Энди вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллада ўтказилади

    Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан яхшилаш, аҳолига хизмат сифатини ошириш бўйича янги топшириқлар берди.

    'Жорий йилда давлат бюджетидан тиббиётга 45 триллион сўм ажратилди'ning rasmi

    Жамият 10.11.2025 14:02

    Жорий йилда давлат бюджетидан тиббиётга 45 триллион сўм ажратилди

    Бу ҳақда Давлат раҳбарининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувида сўз борди.

    'Наманганда 23 та iPhone 17’ни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган фуқаролар ушланди'ning rasmi

    Жамият 10.11.2025 10:33

    Наманганда 23 та iPhone 17’ни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган фуқаролар ушланди

    Қувайт ва Жиддадан келаётган йўловчилар iPhone 17 уяли телефонларини Наманган аэропортида божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга уринишгани фош этилди.