Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг тегишли буйруғига асосан, Яриев Жонибек Музаффарович Федерациянинг Сирдарё вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Аввалроқ, Жонибек Яриев ЖИБ Ховос туман суди ҳукми билан Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди ҳамда 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилишда айбли деб топилган.
Унга 2 йил давлат иштирокидаги корхона, ташкилот, муассасаларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2,5 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Шунингдек, собиқ ҳокимга БҲМнинг 105 баравари миқдорида жарима жазоси ҳам қўлланган.






