АсосийDunyo

Қримлик эркак музлаган кўлга сакраб, чўкаётган итни қутқарди (Видео)

Куннинг совуқ бўлишига қарамай, музлаган кўлга чўкаётган итни қутқариш учун сакраган эркакни ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари “чиниққан қаҳрамон”, деб аташди, дея хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Кўлнинг устидаги юпқа музда юриб кетаётган ит, муз ёрилиши оқибатида кўлга қулади. Итнинг ўзи мустақил равишда сувдан чиқа олмагач, уни қутқариш учун кўл бўйидаги эркак ўйланиб ўтирмай, ечинганча сувга сакради. Воқеани гувоҳлар видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Эркак ўзини яхши ҳис қилмоқда, у тиббиёт ходимларига мурожаат этмади.

Бошқа янгиликлар