АсосийЖамият

Паркент туманида юк машинаси газ қувурини уриб юборди

Бунинг оқибатида 2,4 мингдан ортиқ абонент газсиз қолди.

'Паркент туманида юк машинаси газ қувурини уриб юборди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Паркент туманида юк машинаси юқори босимли газ қувурига урилиши натижасида газ сизиб чиқиш ҳолати юз берди. Шу сабабли бир нечта маҳаллаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, Паркент туманидаги юқори босимли газ қувурини юк машинаси уриб юборгани сабабли газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган.

Натижада туманнинг “Ёшлик”, “Марказий”, “Гулистон” ва “Оқ тепа” маҳаллалардаги 2415 та аҳоли хонадонлари ҳамда 56 та йирик истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Ҳозирда туман газ таъминоти бўлимига қарашли авария-таъмирлаш бригадаси иш олиб бормоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангач, газ таъминоти босқичма-босқич тикланиши билдирилди.

    Бошқа янгиликлар