1

“Оскар” мукофотининг энг яхши махсус эффектлар номинацияси 10 даъвогар фильми эълон қилинди

ДУНЁ 19.12.2016, 14:35
“Оскар” мукофотининг энг яхши махсус эффектлар номинацияси 10  даъвогар фильми эълон қилинди

Номзодлар орасида Дисней компанияси ва унинг бўлимларининг 5 та фильми бор, деб хабар берди “Regnum.ru” нашри.

АҚШда “Оскар” мукофотининг “Энг зўр визуал эффектлар” номинациясига даъвогар бўлган 10 фильмнинг номи эълон қилинди. Даъвогарлар рўйхатига  Голливуд фильмлари билан бир қаторда Laika Entertainment  томонидан суратга олингин “Кубо: самурай ҳақида афсона” анимацион фильми ҳам киритилди.

10 нафар даъвогар фильмдан 5 нафари Дисней компанияси ва унинг бўлимлари яратган фильмлардир. Булар “Илк қасоскор: юзма-юз” фантастик фильми, Маугли ҳақидаги “Жунгли китоби” фильми, “Доктор Стрэнж” супер жангари фильми, оилавий томошага мўлжалланган “Улкан ва меҳрибон баҳодир”, шунингдек, коинот афсоналарига бағишланган “Ёлғиз қочқин. Юлдузлар жанги” фильмларидир. 

Бундан ташқари рўйхатга  “Чуқур сув ости уфқи”, “Йўловчилар”, “Етиб келиш” ва “Фантастик махлуқлар: улар қаерда яшайди?” фильмлари ҳам киритилган. Финалга чиқадиган 5 фильм Америка киноакадемияси  аъзолари томонидан 2017 йилнинг 7 январь куни аниқланади. Қўмита вакиллари визуал эффектни аниқлаш мақсадида ҳар бир фильмдан 10 дақиқага мўлжаллаб олинган лавҳаларни томоша қилади.

24 январь куни “Оскар-2017” ғолиблари эълон қилинади. Нуфузли мукофот эса 2017 йилнинг 24 февралида ғолибларга топширилади. “Оскар”нинг 89-чи тантанали маросимини Жимми Киммел олиб боради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1