АсосийЖамият

Тошкентда эркак хотинига қурол билан таҳдид қилди

Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

'Тошкентда эркак хотинига қурол билан таҳдид қилди'ning rasmi

Тошкент вилоятида 33 ёшли эркак ов қуроли билан хотинига таҳдид қилиб, уни калтаклагани маълум бўлди. Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, ҳодиса 22 октябрь куни “Кўксарой” МФЙ ҳудудида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, Р.Қ. ораларидаги низо сабаб 35 ёшли турмуш ўртоғи Н.Ш.га ов қуроли билан таҳдид қилган ва унга енгил тан жароҳати етказган. Терговга кўра, унга 2021 йилдан овчиликка рухсат берилган бўлган.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчининг овчилик гувоҳномаси бекор қилинди, ТОЗ-34 русумли қуроли мусодара қилинди.

Тиббий экспертиза жабрланувчида соғлиқни қисқа муддатга бузилишга олиб келган енгил тан жароҳати борлигини тасдиқлади. Тергов ишлари Оҳангарон тумани ИИБ томонидан давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар