АсосийЖамият

Рақобат қўмитаси ресторан ва кафеларни қўшимча тўловлар борасида огоҳлантирди

Қўмитага кўра, истеъмолчини менюда кўрсатилмаган хизмат учун мажбурий тўловга мажбурлаш мумкин эмас.

'Рақобат қўмитаси ресторан ва кафеларни қўшимча тўловлар борасида огоҳлантирди'ning rasmi

Айрим овқатланиш муассасалари таом нархидан ташқари 10–20 фоизлик “хизмат ҳақи” ундираётгани ва мижозлардан олдиндан депозит талаб қилаётгани аниқланди. Бу ҳақда Истеъмолчиларнинг мурожаатлари асосида Рақобат қўмитаси маълум қилди.

Қўмитага кўра, истеъмолчини менюда кўрсатилмаган хизмат учун мажбурий тўловга мажбурлаш мумкин эмас. Таом нархи, хизмат кўрсатиш шартлари ва барча қўшимча тўловлар мижозга олдиндан аниқ кўрсатилиши шарт.

Рақобат қўмитаси ресторан ва кафеларни амалдаги қонунларга риоя қилишга чақирди ҳамда мижозларга ўз ҳуқуқларини билиб юришни тавсия қилди.

    Бошқа янгиликлар