АҚШнинг Мэриленд штатидаги Уолкерсвилль шаҳрида яшовчи Райан Манчестер ўзининг Твиттерида тасодифан уйига кириб қолиб, рождество арчасини қулатган буғуни отиб ўлдиргани акс этган видеони намойиш қилди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.
Нашрнинг хабар беришича, буғунинг уйга бостириб киришига эндигина ўрнатилган янги арчанинг ҳиди сабаб бўлган. Ҳайвон эшик ойнасини синдириб, меҳмонхонага кирган. Унинг хонага бостириб киришини Манчестер видеога олди.
Буғу арчани қулатгандан кейин Манчестер итини ваннага қамади ва иккинчи қаватда жойлашган хонасига югуриб чиқиб, қутқарув хизматига қўнғироқ қилди.
Ўсмир 911 га қўнғироқ қилгандан кейин буғуни отиб ўлдиришга қарор қилди. У отасига қўнғироқ қилиб, қурол сақланадиган сейфнинг калити қаердалигини аниқлади. Smith & Wesson русумли тўппонча билан қуролланган , Манчестер яна меҳмонхонага қайтди.
Нашрга берган интервьюсида Манчестер буғуга қарата икки маротаба ўқ узганлигини, иккинчи ўқ ҳайвоннинг елкасига текканлигини маълум қилган.
Кўп ўтмай, Манчестернинг хонадонига полиция ва ҳайвонларни назорат қилиш ташкилоти аъзолари етиб келди. Полициячилар Райаннинг отасига тегишли тўппончаси расман қайд этилганини текшириб, ўсмирнинг аризасини қабул қилди.
Твиттерда Райаннинг бу ҳаракати “зўр иш”, деб баҳоланди.
17.11.2023, 09:49
3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...16.11.2023, 12:40
Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...10.11.2023, 12:45
Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...04.11.2023, 12:37
Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...