АсосийShou-biznes

Фарҳод Алимов “Намасте” клипи тақдимот маросимида Райҳонга атаб қўшиқ куйлади(Фото ва видео)

19 декабрь, душанба куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон пойтахтдаги ресторанлардан бирида "Намасте" қўшиғига ишланган янги клип тақдимотини ўтказди. Тақдимот маросимида хонанданинг яқинлари, ОАВ ва Райҳоннинг ҳамкасблари Рашид Холиқов, Манзура ва Зиёда иштирок этишди. Хонанда Манзура интервьюларидан бирида шоу-бизнес оламидан Райҳон билан гаплашмаслигини айтиб ўтган эди. Ниҳоят улар ярашиб олган кўринади. Кечада Манзура ва Райҳон бир-бири билан жуда илиқ муносабатда бўлишди. 

“Sayyod.com”нинг маълум қилишича, Райҳон клип тақдимоти баҳонасида мини концерт ўтказган. Тақдимот маросимида хонанда бир нечта қўшиқ ижро этган. 

Тадбирда Райҳоннинг турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов унга атаб қўшиқ куйлади. Аслида саҳнада “Жулия” қўшиғини ижро этаётган Фарҳод Алимов қўшиқ нақаротида импровизация қилиб, “Райҳон” дея куйлади.   

Клип тақдимот маросимидан видеони қуйида томоша қилишингиз мумкин.

 













Бошқа янгиликлар