АсосийЖамият

Ўзбекистонда "Бюрократияни бартараф этиш - 2030" дастури ишга туширилади

Дастур ижросини мувофиқлаштириш учун Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ҳузурида Лойиҳа офиси ташкил этилади.

'Ўзбекистонда "Бюрократияни бартараф этиш - 2030" дастури ишга туширилади'ning rasmi

Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш - 2030" дастури ишга туширилади.

Қуйидагилар Дастурнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

• давлат хизматларидан тез ва қулай фойдаланиш орқали фуқароларнинг ҳаёт сифатини ошириш;

• тадбиркорликни рағбатлантириш ва мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш;

• рақамли ва давлат бошқаруви соҳасида Ўзбекистоннинг ижобий халқаро имижини шакллантириш;

• ортиқча тартиб-қоидаларни бартараф этиш ва жараёнларнинг шаффофлигини ошириш орқали суиистеъмолчилик хавфини камайтириш.

Дастур ижросини мувофиқлаштириш учун Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ҳузурида Лойиҳа офиси ташкил этилади.

Бюрократияни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш, шунингдек, амалга оширилган ишлар самарадорлигини баҳолаш агентлик оператори ва эгаси бўлган Zero Bureaucracy рақамли платформаси орқали амалга оширилади.

Фармойиш ижросини назорат қилиш, шунингдек, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш президентнинг стратегик ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов зиммасига юклатилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'TBC Business’дан бизнес учун онлайн кредит — пул шу ерда ва ҳозир керак бўлганда'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:29

    TBC Business’дан бизнес учун онлайн кредит — пул шу ерда ва ҳозир керак бўлганда

    TBC Business онлайн хизмати тадбиркорларга гаровсиз ва банкка бормасдан 300 миллион сўмгача кредит олишни таклиф этади.

    'Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровга фахрий унвон топширди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:44

    Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровга фахрий унвон топширди

    Шахмат бўйича Жаҳон кубоги ғолиби “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланди.

    'Ҳаво яна 10 кун ёмон бўлиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:15

    Ҳаво яна 10 кун ёмон бўлиши мумкин

    “Ўзгидромет” инверсия кучайишини маълум қилди.

    'Навоий колониясидаги маҳкум шифохонада вафот этгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:59

    Навоий колониясидаги маҳкум шифохонада вафот этгани айтилмоқда

    Бироқ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилмади.

    'Ўзбекистонда тезюрар поездлар ишлаб чиқарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:19

    Ўзбекистонда тезюрар поездлар ишлаб чиқарилади

    “Ўзбекистон темир йўллари” 2027 йилдан тезюрар поездлар ишлаб чиқаришни бошлайди.