АсосийЖамият

Фарғонада наркокурьер ва дорифурушлар қўлга тушди

Улар 866 гр гашиш ва 4 508 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари билан ушланган.

'Фарғонада наркокурьер ва дорифурушлар қўлга тушди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Божхона органларининг ҳамкорлигида Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган бир қатор тезкор тадбирлар амалга оширилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди. 

Ўтказилган тезкор чора-тадбир давомида Марғилон шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган фуқаронинг “Matiz” русумли автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Текширув жараёнида транспорт воситаси салонидан 866 грамм “гашиш” моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи мазкур гиёҳвандлик воситасини сотиш орқали ноқонуний даромад олишни режалаштиргани аниқланган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 орқали 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яна бир тезкор маълумот асосида Фарғона ва Андижон шаҳарларида яшовчи бир гуруҳ шахсларнинг кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний реализация қилиб келаётганликлари аниқланиб, улар Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Божхона органлари томонидан Фарғона шаҳрида қўлга олинди.

Жараён давомида Андижон вилояти Қорғонтепа туманида яшовчи икки нафар шахс Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб кирилган 4 508 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситасини харидорга 12 800 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 28 орқали 246-моддаси 1-қисми ва 251-прим 1-моддаси 5-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кўксаройда Фаррух Зокировнинг 80 йиллиги нишонланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:53

    Кўксаройда Фаррух Зокировнинг 80 йиллиги нишонланди

    Тантанада санъаткор “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

    'Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:51

    Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади

    Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад нима?

    'Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:48

    Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди

    Тошкент халқаро аэропорти да синтетик гиёҳванд моддаларни биологик фаол қўшимча кўринишида олиб киришга уриниш тўхтатилди.

    'Сурхондарёда ЙТҲ ортидан талаба қиз ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:45

    Сурхондарёда ЙТҲ ортидан талаба қиз ҳалок бўлди

    Ҳайдовчига эса суд ҳукми ўқилди.

    'Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:54

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.