АсосийЖамият

Гулистондаги портлаш қурбонлари оиласига моддий ёрдам берилади

Президент масъулларга жабрланганларга зарур барча тиббий ёрдам кўрсатилишини қатъий назоратга олиш бўйича топшириқ берди.

'Гулистондаги портлаш қурбонлари оиласига моддий ёрдам берилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилоят филиалига борди. 

Бу ерда икки кун олдин Гулистон шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллони портлаши оқибатида жароҳат олганлар даволанмоқда.

Марказ раҳбарияти ва шифокорлар Президентимизга беморларнинг аҳволи ва даволаш жараёнларининг бориши ҳақида ахборот берди. Давлатимиз раҳбари бахтсиз воқеада турли даражада тан жароҳати олган фуқаролар даволанаётган палаталарга кириб, улардан хабар олди, оила аъзолари билан суҳбатлашди.

Президентимиз мутасаддиларга жабрланганларга зарур барча тиббий ёрдам кўрсатилишини қатъий назоратга олиш бўйича топшириқ берди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, уларга моддий ёрдам кўрсатиш зарурлигини қайд этди.

Топшириққа кўра, Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази директори бошчилигида 10 нафар малакали шифокорлар бригадаси жабр кўрганларга бепул сифатли тиббий ва психологик ёрдам кўрсатмоқда.

Масъуллар олдига содир бўлган воқеанинг сабабларини пухта ўрганиш, қонун устуворлигини таъминлаш, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги устидан назорат ишларини кучайтириш вазифаси қўйилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Green Card учун рўйхатдан ўтиш бошландими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:00

    Green Card учун рўйхатдан ўтиш бошландими?

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси тарқалаётган маълумотларга расмий муносабат билдирди.

    'Наманганда тоға-жиян 1 килограмдан ортиқ олтин билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:42

    Наманганда тоға-жиян 1 килограмдан ортиқ олтин билан қўлга тушди

    Тоға ва жиян олтинни Қирғизистондан олиб ўтиб, бошқа бир қариндошига етказиб берган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

    'Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:07

    Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

    Турдимов ушбу лавозимга вилоят Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида овоз бериш натижаларига кўра тасдиқланди.

    'Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:07

    Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

    Турдимов ушбу лавозимга вилоят Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида овоз бериш натижаларига кўра тасдиқланди.

    'Энг "оғир" туманлардан бири бўлган Сайхунободда бугун ҳаёт, одамларнинг кайфияти ўзгарган — Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:48

    Энг "оғир" туманлардан бири бўлган Сайхунободда бугун ҳаёт, одамларнинг кайфияти ўзгарган — Президент

    Сирдарёда Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бошланди.

    'АЁҚШларда сифатсиз бензин сотуви бўйича рейдлар ўтказилмоқдв'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:10

    АЁҚШларда сифатсиз бензин сотуви бўйича рейдлар ўтказилмоқдв

    Аҳолини сифатли ва экологик тоза ёнилғи билан таъминлаш мақсадида АЁҚШларда тезкор назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.