АсосийЖамият

Ўзбекистон 2027-йилги U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлайди

2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда бўлиб ўтадиган футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича Президент қарори қабул қилинди.

'Ўзбекистон 2027-йилги U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлайди'ning rasmi

Қарорга кўра, мусобақага тайёргарлик ва уни ташкил этиш устувор йўналишлари белгиланди. Жумладан, ФИФА талабларига мос инфратузилмани яратиш, иштирокчилар ва мухлислар учун қулай шароитлар таъминлаш, шунингдек, чемпионат орқали мамлакатнинг халқаро нуфузини ошириш кўзда тутилган.

U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича махсус Ташкилий қўмита тузилади ҳамда чора-тадбирлар дастури тасдиқланади. Қўмита Жаҳон чемпионати объектларини модернизация қилиш, транспорт, тиббий хизмат, виза масалалари ва волонтёрлик фаолиятини мувофиқлаштириш билан шуғулланади.

Шунингдек, Тошкентда ФИФАнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офисини очишга розилик берилди. Жаҳон чемпионати доирасида стадионлар, машғулот майдонлари, меҳмонхоналар ва транспорт инфратузилмаси тайёрланади.

Қарор ижроси устидан назорат Бош вазир ва Президентнинг спорт бўйича вакилига юклатилди.

    Бошқа янгиликлар