АсосийЖамият

Бекободда ИИБ ходими ЙТҲда одам ўлимига сабаб бўлди

Айрим манбаларда марҳумнинг жасадини Сирдарёга оқизиб юборилгани айтилмоқда.

'Бекободда ИИБ ходими ЙТҲда одам ўлимига сабаб бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Бекобод туман ИИБ Жиноят қидируви бўлимида ишловчи ходим Nexia-3 русумли автомашинада пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Darakchi.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Оқибатда 43 ёшли эркак Б.У. вафот этган. умон қилинувчи ходим жиноятни яшириш мақсадида марҳумнинг жасадини Сирдарёга оқизиб юборган.

Ҳодиса “Қорақуйли” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Қорасув—Бўка—Бекобод” автомобиль йўлида содир бўлган. Ҳолат юзасидан 12 декабрь куни Бекобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда гумон қилинувчи шахс қўлга олиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Марҳумнинг жасадини топиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар