АсосийЖамият

Мексикада кичик самолёт қулади

Воқеа ортидан камида 7 киши ҳалок бўлган.

'Мексикада кичик самолёт қулади'ning rasmi

“The Telegraph” хабарига кўра, самолёт Тинч океани соҳилида жойлашган Акапулко шаҳридан парвоз қилган ва Мехикодан тахминан 50 километр ғарбдаги Сан-Матео-Атенко саноат ҳудуди яқинида қулаган.

Маълум қилинишича, учиш аппарати футбол майдонига қўнишга ҳаракат қилган, аммо яқин атрофдаги корхонанинг металл томига урилиб кетган. Натижада кучли ёнғин келиб чиққан.

Штат Фуқаро муҳофазаси координатори Адриан Эрнандеснинг айтишича, самолётда саккиз нафар йўловчи ва икки нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокатдан кейин камида етти нафар инсоннинг жасади топилган.

Ёнғин сабаб атрофдаги ҳудуддан 130 нафарга яқин аҳоли эвакуация қилинган. Ҳодиса сабаблари ҳозирда ўрганилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:13

    Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги маълум қилишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига хос “Тошкент тўй оши” давлат рўйхатига географик кўрсаткич сифатида киритилди.

    'Доллар расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:28

    Доллар расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Туркияда лицейда қуролли ҳужум: ўнлаб кишилар жароҳатланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:44

    Туркияда лицейда қуролли ҳужум: ўнлаб кишилар жароҳатланди

    Ҳозирда вазият тўлиқ назорат остида. Ҳодиса юзасидан кенг қамровли тергов ишлари олиб борилмоқда.

    '“Эл-юрт умиди” стипендиати вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:54

    “Эл-юрт умиди” стипендиати вафот этди

    Буни жамғарма матбуот котиби Элвина Мустафина Drakchi.uz’га маълум қилди.

    'Сирдарёда судья пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:35

    Сирдарёда судья пора билан ушланди

    Сирдарё вилоятида иқтисодий ишлар бўйича судья катта миқдорда пора олганликда гумонланиб, тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    'Самарқандда яширин спирт цехи фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:39

    Самарқандда яширин спирт цехи фош этилди

    Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланиб, катта миқдордаги маҳсулотлар мусодара қилинди.