АсосийЖамият

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади

Тожикистондаги энергия таъминоти вазияти маълум даражада Ўзбекистондан электр энергияси олиб келиш орқали яхшиланмоқда.

'Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади'ning rasmi

“Asia Plus” хабар беришича, айни пайтда мамлакат суткасига 2 млн кВт/соатгача электр энергияси олаётгани маълум қилинган. Ўзбекистон энергетика тизими имкониятлари кенгайган тақдирда, етказиб бериш ҳажми ҳам оширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Тожикистон Энергетика вазирлиги Қозоғистон ва Туркманистондан электр энергияси етказиб бериш бўйича энергетика вазирлари даражасида дастлабки келишувларга эришилганини маълум қилган. Ҳозирда ушбу давлатлардан етказиб бериш билан боғлиқ техник масалалар ҳал этилаётгани айтилмоқда.

Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисми орқали — Ўзбекистон 500 кВли “Регар-Гузар” юқори кучланишли электр узатиш линияси орқали чиқиши мумкин. Туркманистон ва Қозоғистон энергиясини транзит қилиш учун Ўзбекистон энергетика тизимининг ўтказиш қобилиятини инобатга олиш талаб этилади.

Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими (БЭТ) доирасида Тожикистон энергетика тизимининг параллел ишлаши республика шимолидаги электр линиялари минтақавий “энергия ҳалқаси”га уланганидан сўнг йўлга қўйилади. Республика БЭТга тўлиқ қўшилиши 2026 йилнинг биринчи чорагида кутилмоқда.

Шу билан бирга, Тожикистонда сентябр охиридан бери электр таъминотида чекловлар қўлланиб келаётгани қайд этилган. Бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари соат 18:00 дан кейин электрсиз қолади, кўча ёритиш тизимлари ва электромобиллар учун қувватлаш станциялари белгиланган вақтда ишламайди. Аҳоли эса эрталаб ва кечқурун бир неча соатлик таъминотга эга бўлган.

Таъкидланишича, Душанбе шаҳрида ҳам аҳоли вақт-вақти билан бир неча соат чироқсиз қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:13

    Тошкент тўй оши географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги маълум қилишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига хос “Тошкент тўй оши” давлат рўйхатига географик кўрсаткич сифатида киритилди.

    'Доллар расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:28

    Доллар расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Туркияда лицейда қуролли ҳужум: ўнлаб кишилар жароҳатланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:44

    Туркияда лицейда қуролли ҳужум: ўнлаб кишилар жароҳатланди

    Ҳозирда вазият тўлиқ назорат остида. Ҳодиса юзасидан кенг қамровли тергов ишлари олиб борилмоқда.

    '“Эл-юрт умиди” стипендиати вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:54

    “Эл-юрт умиди” стипендиати вафот этди

    Буни жамғарма матбуот котиби Элвина Мустафина Drakchi.uz’га маълум қилди.

    'Сирдарёда судья пора билан ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:35

    Сирдарёда судья пора билан ушланди

    Сирдарё вилоятида иқтисодий ишлар бўйича судья катта миқдорда пора олганликда гумонланиб, тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

    'Самарқандда яширин спирт цехи фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:39

    Самарқандда яширин спирт цехи фош этилди

    Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланиб, катта миқдордаги маҳсулотлар мусодара қилинди.