АсосийЖамият

Хўжаобод тумани бозорида раста қуладими?

Андижон вилояти Хўжаобод тумани буюм бозорида раста қулагани ҳақида тарқаган хабарларга жавоб берилди.

'Хўжаобод тумани бозорида раста қуладими?'ning rasmi

Ҳодиса 21 декабрь соат 11:00 атрофида Хўжаобод тумани бозори ҳудудида содир бўлган. Масъуллар ташхисига кўра, тадбиркор дўкон олдида қўлбола усулда қурилган ва қоида талабларига жавоб бермаган растага керагидан ортиқ оғир қишки кийимлар илгани оқибатида гаста қулаган.

Оқибатда, ушбу кимсалардан бири тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган ва унга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган;аҳволи яхши деб хабар қилинмоқда.

Бошқа жабрланувчилар топилмаган ва ҳодиса сабаблари бўйича тергов-текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар