Хонанда Воҳид Абдулҳакимнинг “Туркистон” саройида бўлиб ўтган “Омад қуши” деб номланган яккахон концерт дастуридан сўнг ҳам ижоддан тўхтамади.
Воҳид Абдулҳаким Зулфия Мамасиддиқ шеъри асосида “Она фарёди” деб номланган янги қўшиқ куйлади.
Таронанинг мусиқасини эса Воҳид Абдулҳакимнинг ўзи басталаган. Хонанда ёлғиз фарзандидан айрилган онаизорнинг кўнгил нолалари билан қалбларни ларзага солувчи, хаётдаги реал воқеалар асосида яратилган ушбу таронага видеоклип ҳам тасвирга олдирди.





