АсосийЖамият

“Андижон” ОФК Чемпионлар лигасидаги иштирокини якунлади

Жамоа гуруҳ босқичининг сўнгги турида мағлубиятга учраб, мусобақа билан хайрлашди.

'“Андижон” ОФК Чемпионлар лигасидаги иштирокини якунлади'ning rasmi

24 декабрь куни “Андижон” ОФК Чемпионлар лигаси–2 гуруҳ босқичи 6-турида Қатарда “Ал-Аҳли” меҳмони бўлди. Учрашув 0:2 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.

“Ал Тумама” стадионидаги баҳсда Мичел Влап 26-дақиқада ҳисобни очди, иккинчи бўлимда эса (65-дақиқа) яна бир гол муаллифига айланди. Шу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.

Мағлубиятдан сўнг “Андижон” “Б” гуруҳида 6 ўйинда 5 очко жамғариб, сўнгги ўринни эгаллади ва мусобақадаги иштирокини якунлади. Жамоа бош мураббийси Самвел Бабаян ўйиндан кейинги матбуот анжуманида рақиб устун бўлганини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар