Оҳангарон шаҳар судида М. Т. (1994 йилда туғилган)га оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Суд қарорига кўра, у 2016 йилда туғилган С. Х.га нисбатан жинсий зўрлик билан ғайритабиий эҳтиёжни қондиришда айбли деб топилди ва 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
М. Т. рецидивист сифатида эътироф этилди. Жазо муддатининг дастлабки 2 йили турмада, қолган қисми махсус тартибли колонияда ўтказилиши белгиланди.
Суд ҳукми ёпиқ мажлисда эълон қилинди, апелляция ва кассация тартиблари қонуний равишда таъминланган.






