АсосийЖамият

Келгуси беш йилда иқтисодиётимиз ҳажмини 240 миллиард доллардан оширишга барча имкониятлар борлиги таъкидланди

“Биз бугун 38 миллиондан зиёд катта халқмиз. Машаққатли ва шарафли меҳнатимиз билан дунёда ҳурмат топаётган, эртанги кунга ишонч билан дадил бораётган, матонатли ва ғурури баланд миллатмиз!" — Президент

'Келгуси беш йилда иқтисодиётимиз ҳажмини 240 миллиард доллардан оширишга барча имкониятлар борлиги таъкидланди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси давом этмоқда. 
Октябр ойида Брюсселда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. 
 
Ноябрь ойида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва АҚШ саммити кўп томонлама ва узоқ муддатли шерикликни сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилди. 
 
Ўтган ҳафтада Токиода Марказий Осиё ва Япония етакчиларининг учрашувида таълим, тиббиёт, рақамли технологиялар, инфратузилма ва саноат соҳалари бўйича муҳим келишувларга эришилди. 
 
Шу ҳафтанинг бошида эса Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашув ҳам ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб берди. 
 
“Буларнинг барчаси халқаро алоқаларимизни мазмун жиҳатидан янги босқичга олиб чиқмоқда. Биз дунёдаги узоқ-яқин мамлакатлар билан Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб билан ҳамкорлик кўприкларини қуришда давом этамиз”,
 – деди Президентимиз.


Бундан икки йил олдин “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилгача 160 миллиард долларга етказиш белгиланган эди. 
 
“Кўриб турибсизлар, мавжуд салоҳиятимиз, бугунги ислоҳотларимиз, тадбиркорларимизнинг фаоллиги, хорижий шерикларимиз билан ҳамкорлигимиз ўсиб бораётгани ҳисобига ушбу маррага 2026 йилнинг ўзида бемалол эриша оламиз”,
 – деди Президентимиз. 
 
Ҳозирги глобал иқтисодиётда рақобатга чидамли бўлиш учун малакали касб эгалари ва мутахассислар, замонавий технологиялар ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини унутмаслик лозим. 
 
Юқори қўшилган қиймат яратадиган соҳаларни ривожлантириш, катта даромад келтирадиган сервисларни кўпайтириш, биоинженериядан кенг фойдаланиш, илғор агротехника ва сув тежайдиган усулларни фаол қўллаш, “яшил” энергетика, чиқиндисиз ишлаб чиқаришга ўтиш, таълим ва тиббиётда илғор хорижий тажрибаларни кенг жорий этиш учун янги технологияларни олиб кирсак, кадрларни илм-фан ва инновацияларга асосланган замонавий касбларга тайёрласак, келгуси беш йилда иқтисодиётимиз ҳажмини 240 миллиард доллардан оширишга барча имкониятлар борлиги таъкидланди.


“Биз бугун 38 миллиондан зиёд катта халқмиз. Машаққатли ва шарафли меҳнатимиз билан дунёда ҳурмат топаётган, эртанги кунга ишонч билан дадил бораётган, матонатли ва ғурури баланд миллатмиз! 
 
Биз ўзгаришларни кутиб яшамаймиз, аксинча, уларни ўзимиз, ўз ақл-заковатимиз ва масъулиятли меҳнатимиз билан яратамиз. 

Ёшларимизга қараб, улар эришаётган ютуқларни кўриб, кўксимиз тоғдек кўтарилади, қандай улкан бунёдкор куч сафимизга қўшилаётганидан ғурурланиб кетамиз”,
 – деди Президентимиз. 
 
Албатта, бугунги мураккаб замонда ёшларимизни турли синовларга чидамли, ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш, халқимизни янада бирлаштириш ва жипслаштиришда, ҳеч шубҳасиз, ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб тизими бўлган маҳалланинг ўрни ва аҳамияти катта экани таъкидланди. 
 
Маҳалла ва яхши қўшничилик ўзаро уйғун қадриятлардир. Улар жамиятда ижтимоий капитални янада бойитишга беқиёс ҳисса қўшади. 

Мамлакатимизда ўтказилган ижтимоий сўровларда иштирок этганларнинг 90 фоизи ўзини маҳалла жамоасининг бир қисми деб ҳисоблаши ҳам шундан далолат беради. Маҳаллага шу асосда Ватан тақдирига дахлдорлик туйғусининг юқорилиги ушбу институт, аввало, ижтимоий бирдамлик манбаи эканини кўрсатади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Коррупцияга йўл қўйиш – ислоҳотларимизга хиёнатдир!'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:45

    Коррупцияга йўл қўйиш – ислоҳотларимизга хиёнатдир!

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномаси давомида комплаенс хизматига алоҳида урғу берди.

    '9-синф битирувчиларини фанларни ўзлаштириши ва касбий қизиқишига қараб саралаб олинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:37

    9-синф битирувчиларини фанларни ўзлаштириши ва касбий қизиқишига қараб саралаб олинади

    Олийгоҳларга кириш истагида бўлмаган ёшлар техникумларга юборилади.

    'БМТ таҳлилига кўра, сифатли йўллар иқтисодиётимизнинг камида 2 фоиз ўсишига туртки беради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:31

    БМТ таҳлилига кўра, сифатли йўллар иқтисодиётимизнинг камида 2 фоиз ўсишига туртки беради

    Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Андижон, Тошкент – Бўстонлиқ, Пунғон – Наманган ва Қарши – Шаҳрисабз йўналишида юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган 800 километр йўллар қурилиши бошланади.

    'Тошкентнинг янги йил арчаси дунё рейтингидан жой олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:25

    Тошкентнинг янги йил арчаси дунё рейтингидан жой олди

    Шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, арчанинг баландлиги 35 метр бўлиб, пойтахтимизни йирик мегаполисларга қўшади.

    'Уй-жой ипотекасига 2026 йилда 23 триллион сўм ресурс ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    Уй-жой ипотекасига 2026 йилда 23 триллион сўм ресурс ажратилади

    Шунингдек, битта квартира учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредитининг миқдори 15 фоизга оширилади.

    'Ўзбекистон космонавти бобомиз аниқлаган юлдузлардан хабар олиб келади — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:14

    Ўзбекистон космонавти бобомиз аниқлаган юлдузлардан хабар олиб келади — Шавкат Мирзиёев

    Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор сунъий йўлдошни фазога учиради.