АсосийБу қизиқ

Янги йилни дунёда илк бўлиб қайси давлатлар кутиб олади?

Янги йил байрамини дунёда энг биринчи бўлиб Кирибати аҳолиси қарши олади.

'Янги йилни дунёда илк бўлиб қайси давлатлар кутиб олади?'ning rasmi

Бу мамлакатда Янги йил Тошкент вақти билан соат 15:00 да кириб келади.

Кирибати — Ер шарининг барча яримшарларида бир вақтда жойлашган ноодатий давлат ҳисобланади. Янги йилни энг илк бўлиб мамлакатнинг шарқий қисмида жойлашган Лайн ороллари аҳолиси кутиб олади. У ерда сайёрадаги энг эрта вақт минтақаси — UTC+14 амал қилади. Шу боис байрам мушаклари ва янги йилнинг сўнгги сонияларини санаш бошқа ҳудудлардан олдин бошланади.

Кирибатидан кейин Янги йил Самоа ва Тонга давлатларида кириб келади. Самоа UTC+13 вақт минтақасида жойлашган бўлиб, 2011 йилда иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида вақт зонасини ўзгартирган. Бу мамлакатда Янги йил океан бўйида анъанавий рақслар ва қўшиқлар билан нишонланади.

Шу вақт минтақасида жойлашган Тонгада эса пойтахт Нукуалофада оммавий сайиллар ўтказилади, аҳоли байрам муносабати билан уй-жойларини безайди.

Шундан сўнг Янги йилни Янги Зеландия аҳолиси қарши олади. Мамлакатнинг асосий қисми ёзги вақт ҳисобига UTC+13, Чатем ороллари эса UTC+13:45 вақт зонасида жойлашган. Окленд ва Веллингтон шаҳарларида минглаб одамларни жамлайдиган йирик мушакбозликлар ташкил этилади.

Шунингдек, Фижи, Тувалу, Науру, Уоллис ва Футуна каби Океания давлатлари ҳам UTC+12 ва UTC+13 вақт минтақаларида жойлашгани сабабли Янги йилни дунёда энг илк кутиб олувчилар қаторига киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дунёда ҳар олтинчи чақалоқ Ҳиндистонда туғилмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 14:04

    Дунёда ҳар олтинчи чақалоқ Ҳиндистонда туғилмоқда

    2025 йилги демографик ҳисоботларга кўра, дунёда туғилаётган ҳар олтинчи чақалоқ Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келмоқда.

    'Бир йилда доллар миллиардерлари сони қарийб 300 нафарга кўпайди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 04:03

    Бир йилда доллар миллиардерлари сони қарийб 300 нафарга кўпайди

    Сўнгги бир йил ичида дунёда доллардаги миллиардерлар сони 287 нафарга ошиб, кузатувлар тарихидаги энг йирик ўсишлардан бири қайд этилди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 02:55

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    “Ўзгидромет” 31 декабрдан 7 январгача кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Қўқонлик табиб қамоқдан чиқди'ning rasmi

    Бу қизиқ 30.12.2025 16:26

    Қўқонлик табиб қамоқдан чиқди

    Иқболжон Солиев ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларни асоссиз деб атаб, фаолияти қонуний эканини билдирди.

    'Энг кўп кешбек олинган ҳудудлар очиқланди'ning rasmi

    Бу қизиқ 30.12.2025 15:48

    Энг кўп кешбек олинган ҳудудлар очиқланди

    Ўзбекистонда истеъмолчиларга 130 миллиард сўмдан ортиқ кешбек қайтарилди.

    'Талабалар шартнома тўлаш муддатига қўшимча вақт берилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 30.12.2025 14:21

    Талабалар шартнома тўлаш муддатига қўшимча вақт берилди

    Олий таълим муассасалари бакалавриат ва магистратура талабалари учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 2026 йил 31 январгача узайтирилди.