Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Беллашув Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилишича, учрашув 17 ноябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.
Аввалроқ Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Россияга қарши ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунлари давомида учта ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Жамоа Эронни 3:1, Сурияни эса 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Жанубий Кореяга қарши сафардаги учрашувда эса 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.






