АсосийЖамият

Тўқаев: халқаро низоларда воситачи бўлиш истагим йўқ

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳозирги глобал беқарорлик шароитида халқаро низоларда воситачилик қилишни истамаслигини билдирди.

'Тўқаев: халқаро низоларда воситачи бўлиш истагим йўқ'ning rasmi

Бу ҳақда у “Turkistan” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Тўқаевнинг таъкидлашича, Қозоғистон Евроосиё марказида жойлашган давлат сифатида халқаро масалалар бўйича ўз мувозанатли позициясига эга бўлиши шарт. У БМТ Бош Ассамблеясида ташкилотни ислоҳ қилиш масаласида мамлакат позициясини очиқ баён қилганини эслатган.

Президент айтишича, айрим давлатлар босимига қарамай, у низоларни ҳал этишда оммавий воситачилик қилишни ҳам, БМТга қайтишни ҳам режалаштирмаяпти.

Шу билан бирга, Тўқаев ёпиқ маслаҳатлашувлар ва норасмий муҳокамаларда иштирок этишни давом эттиришини, бундай ишларни популизмсиз, саҳна ортида олиб боришни маъқул кўришини таъкидлаган.

    Бошқа янгиликлар