АсосийБу қизиқ

Доллар курси 12 минг сўмдан пастлади

Марказий банк 6 январь учун янги валюта курсларини эълон қилди.

'Доллар курси 12 минг сўмдан пастлади'ning rasmi

Ўзбекистонда АҚШ доллари курси 12 минг сўмдан тушди. Марказий банк маълумотига кўра, 6 январь ҳолатига доллар 52,17 сўмга арзонлаб, 11 952,24 сўмни ташкил этди.

Шунингдек, евро 165,39 сўмга пасайиб, 13 963,80 сўм бўлди. Россия рубли эса 5,78 сўмга тушиб, 147,81 сўм этиб белгиланди.

Қайд этилишича, доллар курси 2025 йилни пасайиш билан якунлаган бўлиб, 2026 йил бошида ҳам ушбу тенденция давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар