АсосийDunyo

Пластик идишлардан ясалган “Сув парилари” денгизи (Фото)

Монреаллик фотосуратчи Бенжамин Фон Вонг (Benjamin Von Wong) ўн мингдан ортиқ турли рангли пластик идишлардан “Денгиз” яратди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Пластик идишлардан ясалган “денгиз”га “сув парилари” либосини кийган модель қизларни жойлаштирди.

Фотосуратчи ўзининг мазкур лойиҳасини “Сув парилари пластикни ёмон кўради”,(Mermaids Hate Plastic) деб номлади. У бу билан экологик муаммога шама қилди. Статистик маълумотларга кўра, ҳар бир америкалик фуқаро йилига ўрта ҳисобда 167 та пластик идишдан фойдаланади. У 60 ёшга етганда пластик идишларнинг сони 10 мингтага етади.

Пластик идишлар асосан океанга тушиб, сувни бошқа ахлатлардан кўра кўпроқ зарарлантиради. Бундан денгиз жониворлари ва бутун бошли экотизим азият чекади.

Лойиҳани суратга олишда, пластик идишларни тозалашда, саралашда фотосуратчига кўнгиллилар ёрдам берди.





Бошқа янгиликлар