АсосийDunyo

Америкалик видеоблогер онаси билан араб тилида гаплашгани учун самолётдан тушириб юборилди

Америкалик машҳур видеоблогер Адам Салеҳ (Унинг YouTube да икки миллиондан ортиқ кузатувчиси бор) ва унинг шериги Лондон – Нью-Йорк йўналиши бўйлаб учаётган Delta Airlines авиакомпаниясининг авиарейсидан телефонда онаси билан араб тилида гаплашгани учун тушириб юборилди, деб хабар берди “Тengrinews.kz”нашри.  

У бўлиб ўтган воқеа акс этган видеони ўзининг Твиттер саҳифасига жойлаштирди.

“Бошқа тилда гаплашганимиз учун бизни ҳайдашди. Ҳаммаси учун катта раҳмат! Мени бошқа тилда гаплашишим кимгадир халақат қиладими?”, деди воқеадан жаҳли чиққан йигит. Воқеа акс этган видеоролик бир неча дақиқа ичида ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб, уни 700 мингдан ортиқ одам томоша қилди ва изоҳ қолдирди. 

Салеҳ CBS телеканалига берган интервьюсида, бор-йўғи онасига соғ-саломат самолётга ўтирганини айтиш учун қўнғироқ қилганини, онаси араб тилидан бошқа тилда гаплаша олмаслигини маълум қилди.

Авиакомпания ходимлари эса Салеҳ ўзини ғайритабиий тарзда тутиб, бақириб гаплашгани учун самолётдан тушириб юборилди, деб ўзини оқлади.

Бошқа янгиликлар