АсосийЖамият

Эрон осмони ёпилиши сабаб бир нечта авиарейслар ортга қайтди

15 январь куни Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани туфайли Ўзбекистон билан боғлиқ қатор халқаро рейслар парвозини давом эттира олмади.

'Эрон осмони ёпилиши сабаб бир нечта авиарейслар ортга қайтди'ning rasmi

Бугун, 15 январь куни Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши сабабли бир нечта авиакомпанияларнинг рейслари мажбуран учиб чиққан аэропортларига қайтди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Fly One Asia авиакомпаниясининг Мадина – Тошкент ва Мадина – Фарғона йўналишларидаги рейслари, Jazeera Аирwайсънинг Тошкент – Кувайт, Sam Аирънинг Самарқанд – Жидда, Fly Кҳиваънинг Урганч – Мадина ҳамда Uzbekistan Аирwайсънинг Жидда – Тошкент йўналишидаги рейси ортга қайтган.

Йўловчиларга парвозлар бўйича кейинги маълумотларни авиакомпанияларнинг расмий манбалари орқали аниқлаштириш тавсия этилди.

    Бошқа янгиликлар