АсосийЖамият

Ўзбекистонга келувчи туристлар сони 2030 йилгача 20 миллионга етказилади

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан туризмни ривожлантириш ва туристлар оқимини икки бараварга ошириш режаси ишлаб чиқилди.

'Ўзбекистонга келувчи туристлар сони 2030 йилгача 20 миллионга етказилади'ning rasmi

Бу борада элчиларга аниқ вазифалар юклатилди.

Йиғилишда қайд этилишича, сўнгги йилларда туризм иқтисодиётнинг стратегик ва барқарор ўсиб бораётган тармоғига айланди.

Ўтган йили Ўзбекистонга 11,5 миллион сайёҳ келди, туризм экспорти эса 4,7 миллиард долларни ташкил қилди.

2030 йилгача туристлар сонини 20 миллионга етказиш мақсад қилинган. Бу учун Россия, Беларус, Жанубий Корея, Германия, АҚШ каби давлатларда элчилар туризм ва маданият бўйича махсус вазифаларни амалга оширади.

Айниқса АҚШдан келувчи сайёҳлар сонини жорий йилда икки бараварга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Бошқа янгиликлар