АсосийЖамият

Россия ТИВ Соловьёвнинг Марказий Осиё ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги телебошловчи Владимир Соловьёвнинг Марказий Осиё давлатлари ва Арманистон ҳақида айтган фикрлари Москва расмий позициясини ифода этмаслигини маълум қилди.

'Россия ТИВ Соловьёвнинг Марказий Осиё ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди'ning rasmi

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Владимир Соловьёвнинг “Соловьёв Live” хусусий каналида билдирган баёнотлари унинг шахсий фикри эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, телебошловчининг гаплари тасдиқ эмас, савол шаклида билдирилган.

Захарова айрим таҳлилчилар бу фикрларни Россиянинг расмий позицияси сифатида талқин қилаётганини нотўғри, деб атади. “Расмий нуқтаи назар фақат ваколатли мансабдор шахслар томонидан билдирилади”, деди у.

Шунингдек, у Россияни Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари билан тарихан яхши қўшничилик, стратегик ҳамкорлик ва қардошлик муносабатлари боғлаб туришини таъкидлаб, Москва бу давлатлар билан алоқаларини амалий ишлар орқали намоён этиб келаётганини қайд этди.

    Бошқа янгиликлар