Арманистонда парламент сайловлари бўйича овоз бериш жараёни тугалланди. Маҳаллий вақт билан соат 20:00 да сайлов участкалари ёпилди. Сайловчиларнинг иштироки 49 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда NEXTA Live хабар берди.
Нашр келтирган маълумотларга кўра, мамлакат Бош вазири Никол Пашинян раҳбарлигидаги “Фуқаролик шартномаси” партияси овозларнинг тахминан 56,7 фоизини қўлга киритмоқда.
Тадбиркор Самвел Карапетяннинг "Кучли Арманистон" партияси эса 17,5 фоиз атрофида овоз тўплаган.
Ҳукмрон партия штаби сайловолди "сукут куни"да қонунбузарликларга йўл қўйгани учун 200 нафардан ортиқ киши ушланганини маълум қилди. Улар орасида Россия тарафдори бўлган фаоллар ҳам борлиги айтилмоқда.
Овоз беришдан кейин Никол Пашинян қисқа мурожаат билан чиқиб, "Хайрли кеч, мен сизларнинг барчангизни яхши кўраман", деган.






