АсосийЖамият

“Қарши нефть базаси” раҳбари ишдан олинди

Ишига масъулиятсизлик билан ёндашгани учун “Қарши нефть базаси” раҳбари лавозимидан озод этилди.

'“Қарши нефть базаси” раҳбари ишдан олинди'ning rasmi

Ишига масъулиятсизлик билан ёндашгани учун “Қарши нефть базаси” раҳбарини ишдан олиш бўйича топшириқ берилди. Бу ҳақда 18 январь куни "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот котиби Мўмин Ибодов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, қарор Қашқадарё вилоятида олиб борилган ўрганишлар якунида қабул қилинган. 

Маълум қилинишича, "Ўзбекнефтгаз" бошқарув раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудуддаги ўрганишларнинг учинчи кунини айнан “Қарши нефть базаси” фаолиятини таҳлил қилишдан бошлаган. Ўрганишлар жараёнида базадаги ҳолат кескин танқид қилинган, жумладан, ҳудуд ва жараёнларни рақамлаштириш орқали талон-торожликларнинг олдини олиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилган. 

Текширувлар давомида нефть базанинг бугунги ҳолати қониқарсиз экани аниқланган. Нефть маҳсулотларини реализация қилишда шаффоф ва самарали тизим йўлга қўйилмагани, бошқарув ҳамда ички назорат механизмларининг сустлиги оқибатида бир қатор жиддий камчиликларга йўл қўйилгани қайд этилди. Натижада “Қарши нефть базаси” 2025 йилни молиявий зарар билан якунлаган. 

Шунингдек, нефть маҳсулотлари зичлигини нотўғри қўллаш ҳолатлари аниқланиб, бу истеъмолчилар манфаатларига зарар етказгани таъкидланди. Компания маълумотларига кўра, мазкур базада Бекзод Бобоназаров вақтинчалик директор вазифасини бажариб келган. Эслатиб ўтилишича, аввалроқ "Ўзбекнефтгаз" бошқарув раиси Абдуғани Сангинов Термиз, Жиззах, Мароқанд ва Кучлик нефть базалари раҳбарларини ҳам лавозимидан озод этган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона фош бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:58

    Самарқандда газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона фош бўлди

    Табиий газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона давлат бюджетига 1,2 млрд сўмлик зарар етказган.

    'Тошкент вилоятида қимматбаҳо металларни ноқонуний савдога тайёрлаётганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:20

    Тошкент вилоятида қимматбаҳо металларни ноқонуний савдога тайёрлаётганлар қўлга тушди

    Бундан ташқари, 9 кишининг хонадонидан “марихуана”, ов қуроли ва ўқ-дори ҳам топилган.

    'Бугун кўплаб ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:25

    Бугун кўплаб ҳудудларда қор ёғади

    18 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Андижонда ука ўз акасини болта билан ўлдирди'ning rasmi

    Жамият 17.01.2026 13:21

    Андижонда ука ўз акасини болта билан ўлдирди

    Суд укага нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини бекор қилди. Чунки…

    'Қашқадарёдаги “дом”да 4 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдалангани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 17.01.2026 11:09

    Қашқадарёдаги “дом”да 4 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдалангани аниқланди

    Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.