АсосийЖамият

Журналист Эльёр Тожибоев 4 йилга озодликдан маҳрум этилди

Марғилон шаҳри суди “Антикоррупция” нашри мухбири Эльёр Тожибоевни бир қатор жиноятларда айбдор деб топиб, 4 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилди.

'Журналист Эльёр Тожибоев 4 йилга озодликдан маҳрум этилди'ning rasmi

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди 20 январь куни бўлиб ўтган суд мажлисида “Антикоррупция” нашрининг Фарғона вилояти бўйича махсус мухбири Эльёр Тожибоевга нисбатан ҳукм чиқарди. Бу ҳақда вилоят судлари матбуот хизмати хабар берди.

Суд Тожибоевни туҳмат, ҳақорат, товламачилик, ҳокимият вакилларига қаршилик кўрсатиш, ҳужжатларга шикаст етказиш ҳамда ёлғон ахборот тарқатиш билан боғлиқ жиноятларда айбдор деб топди. Жазолар қўшилиб, унга 3 йил 10 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бироқ, Жиноят кодексининг 60 ва 61 моддаларига асосан, аввалги иш бўйича шартли озодлик бекор қилиниб, Тожибоев 4 йил муддатга қаттиқ тартибли колонияга озодликдан маҳрум этилди.

Маълумот учун, у 2021 йилда ҳам судланиб, манзил-колонияда жазо ўтаётган эди. “Антикоррупция” нашри эса ушбу иш юзасидан суд жараёнлари чўзилганини ва журналист ўз ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақида бир неча бор шикоят қилганини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар